14 Апрел 2021 йил 177

Олтиариқ туманида “Merсedes Benz” автомашинаси уриб юборган вояга етмаган қиз шифохонада вафот этди

Олтиариқ тумани. 13 апрель куни фуқаро Р.Ш. “Mersedes Bens” русумли  юк автомашинасини Толкўча МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, йўлни қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган вояга етмаган А.Г. исмли қизни уриб юбориши оқибатида тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар!

Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг.Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик орқали ўзингиз ва бошқалар соғлиғига шикаст етказишингиз мумкинлигини эсдан чиқарманг.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech