29 Сентябр 2020 йил 41

Олтиариқ тумани уч бош қорамолларни сотиб олиб пулини бермаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Олтиариқ тумани.2020 йилнинг июнь ойида М.Х. таниши Т.Х.ни ишончига кириб, нархи 20.900.000 сўмлик уч бош қорамолларини сотиб олишга келишиб, 1.000.000 сўм миқдоридаги пулларини бериб, қолган пулларни ўн кун муддатда беришини айтиб, қорамолларни олиб кетиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган қорамолларни бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сотиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтираиқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech