27 Март 2020 йил 272

Ноқонуний ўқ отар қуролларни ихтиёрий топшириш-жавобгарликдан озод қилади

Жиноят кодексининг 248-моддасида қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилганлик учун жавобгарлик белгиланган. 

Шунингдек, инсонпарварлик принципига амал қилган ҳолда мазкур моддада шахс юқоридаги буюмларни ўз ихтиёри билан топширган тақдирда жавобгарликдан озод қилиниши белгиланган. 

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида вилоят ҳудудида ўтказилган кенг қамровли тушунтириш ишлари самараси ўлароқ, 16 та ҳолатда фуқароларимиз ноқонуний сақлаб келаётган ов қуролларини ўз ихтиёрлари билан топширишганлиги сабабли, улар жиноий жавобгарликдан озод қилинган.

Бироқ, инсонпарварлик принципи қоидаларини тушуниб етмаган, ўтказилаётган тушунтириш ишларига бепарво муносабатда бўлган 2 нафар фуқароларда эса, ўқотар қуроллар борлиги ички ишлар ходимлари томонидан аниқланиб, уларга нисбатан Жиноят кодексининг 248-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.

Энди улар бепарволиги, қонунларга риоя қилмаганлиги учун қонун олдида жавоб беришларига тўғри келади. 

Шу ўринда Ички ишлар органларининг мақсади шахсларни жавобгарликка тортиш эмас, балки уларни қонунларга риоя этишларига эришиш  ва шу орқали фуқароларни хавфсизлинини таъминлаш эканлигини маълум қиламиз. 

Эластиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 248-моддасида кўрсатилган жиноят (Қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш)ни содир этган шахс беш йилгача озодликдан махрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар!

Ўзингиз ва атрофдагиларнинг тинчлиги, саломатлиги учун ҳам бундай буюмларни сақламанг.

Ўқ отар қуроллар топиб олинган ёки бошқа шахслар сақлаётгани ҳақида маълумотга эга бўлсангиз зудлик билан яқин орадаги ички ишлар органларига мурожаат қилинг

Огоҳ бўлинг!




Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech