30 Июл 2020 йил 60

Марғилон шаҳрида “Matiz” ва “Spark” автомашиналарни сотиб олиб, пулларини бермасдан ўз номига расмийлаштириб олган шахс қамоққа олинди

Марғилон шаҳри. 11 июль куни фуқаро О.А. ИИБга мурожаат қилиб, унда  2019 йил декабрь ойида номаълум шахс ишончига кириб, нархи 5.500 АҚШ доллар бўлган “Matiz” русумли ва нархи 7.600 АҚШ доллар бўлган “Spark” русумли  автомашиналарни сотиб олишга келишиб, пулларни кейин беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган автомашиналарни номига расмийлаштириб олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Э.М. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech