22 Август 2020 йил 99

Марғилон шаҳрида ижарага олинган “Nexia-2” автомашинасини сотиб юборган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Марғилон шаҳри. 2020 йилнинг май ойида фуқаро М.Н. таниши Ж.А.нинг ишончига кириб, нархи 4000 АҚШ доллари бўлган “Nexia-2” русумли автомашинасини ижарага олиб, автомашинани ўзига тегишли эканлигини айтиб, Э.Э.га 3.600 АҚШ доллари эвазига сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech