29 Июн 2020 йил 25

Марғилон шаҳрида “Damas” русумли автомашина ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди

Марғилон шаҳри. 22 июнь куни Қ.Д. бошқарувидаги “Damas” русумли автомашинасини Ал-Фарғоний кўчаси бўйлаб бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган Х.К.ни уриб юбориши оқибатида Х.К. тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар!

Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл қоидаси умр фойдаси эканлигини эсдан чиқарманг. Қоидабузарлик аянчли якун топиши  мумкин.  


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech