22 Июл 2021 йил 26

Марғилон шаҳрида буюм бозори ҳудудидан савдо дўкони олиб беришни айтиб фуқарони алдаган шахс жавобгарликка тортилди

Марғилон шаҳри. 2019 йил апрель ойида С.Б. таниши К.У.нинг ишончига кириб, буюм бозори ҳудудидан савдо дўкони олиб беришини айтиб, 8.150 АҚШ доллар пулларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech