24 Июл 2020 йил 269

Кўнгилли ҳайдовчилар сони ортмоқда

Бугунги кунда йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларини одини олиш мақсадида йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан турли хил усул ва воситалардан фойдаланилмоқда.

Шу жумладан, Ўзбекистолн Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 747-сонли қарорига асосан махсус dyhxx.ejarima.uz сайти ташкил этилиб, фуқароларнинг йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашдаги ўрни оширилди.

Фарғона вилоятида ҳам жамоатчилик ўртасида ушбу қарор мазмуни тушунтирилди. Йўллардаги кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олишга ўз хиссасини қўшиш истагида бўлган 43 нафар ҳайдовчиларнинг автомобилларига видеорегистраторлар ўрнатилиб, шу кунга қадар 6285 та қоидабузарликлар аниқланди. Натижада, қоидабузар ҳайдовчиларга 1797949500 (бир миллиард етти юзи тўқсон етти миллион тўққиз юз қириқ тўққиз минг беш юз сўм) миқдоридаги жарималар белгиланди.

Ушбу тадбир ўз самарасини бериб, йўлларда ҳаракатланиш маданияти ошиб бораётганлиги, қоидабузарликлар учун жазо муқарарлиги таъминлаётганлиги сабабли вилоятимиздаги кўнгилли ҳайдовчиларга яна 50 дона видеорегистратор қурилмалари олиб келиниб тарқатилиши режалаштирилмоқда.

Унутманг! Жамиятдаги камчилик ва муаммоларни бартараф этишга ҳар бир фуқаро масъулдир. Йўллардаги кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олишга ва инсонлар ҳаётини сақлаб қолишга ўз ҳиссамизни қўшайлик!

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech