5 Март 2021 йил 892

Катта Фарғона каналига чўкиб бедарак йўқолган Абдулазиз Абдурасулов топилди

Хабарингиз бор Интернет ижтимоий тармоқлари орқали 2020 йил 22 декабрь куни Ёзёвон туманида истиқомат қилувчи 2004 йилда туғилган Абдурасулов Абдулазизнинг Катта Фарғона каналида чўкиб кетганлиги ҳақида маълум қилинган эди.

Олиб борилган қидирув ишлари натижасида, 2021 йил 5 март куни А.Абдурасуловнинг жасади Катта Фарғона каналининг Тошлоқ тумани, Бесаранг қишлоғидан оқиб ўтган қисмидан топилиб, яқин қариндошлари томонидан таниб олинган.

Суд тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, унинг ўлимига нафас йўлларини сув билан беркилиши оқибатида юзага келган механик асфекция сабаб бўлганлиги аниқланган. Ҳозирда текширув давом этмоқда.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech