28 Март 2020 йил 370

Жаримани бекор қилишни ваъда қилган фирибгар фош этилди

Қўқон шаҳри. 2020 йил 15 март куни Учкўприк туманида яшовчи Т.Х. таниши Р.Б.га йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун қўлланилган 2 000 000 сўм маъмурий жаримани ИИБда ишловчи танишлари орқали бекор қилдириб беришга ваъда бериб, ишончига кириб, 200 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Т.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзгаларнинг пулларини алдов йўли билан қўлга киритиб, бойлик орттиришни ўзига касб қилиб олган шахсларга нисбатан жиноий жавобгарлик белгиланган.Ҳар ким қилмишига яраша жавоб беради.

 

                        Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech