15 Феврал 2020 йил 2972

Қўқон шаҳри марказида бир неча фуқароларнинг безорилиги катта жанжални келтириб чиқарди.

2020 йил 05 февралдан 06 февралга ўтар кечаси соат тахминан 00:50 ларда Қўқон шаҳар тиббиёт бирлашмасидан ИИБга шошилинч хабар келиб тушди. Унга кўра 25 ёшли М.Б., 28 ёшли Қ.А., ҳамда 31 ёшли  Ж.Ш.,лар танасининг турли соҳаларида сочма ўқдан келиб чиққан тан жароҳатлари билан мурожаат қилганликлари аниқланган.Шу куни соат 00:10ларда М.Б., К.А., ва Ж.Ш.,лар Қўқон шаҳрида жойлашган «Шедевр» чойхонасига келганларида шу ерда бўлган 27 ёшли  А.У., ва унинг шериклари билан ўзаро жанжаллашганликлари оқибатида А.У.,нинг ёнида бўлган таниши 27 ёшли  З.М., тегишли тартибда рўйхатдан ўтмаган «ИЖ-18» русумли қирқма милтиғи билан Б.М,  А.Қ ва Ш.Ж.,ларга қарата икки маротаба ўқ узиб, тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон республикаси Жиноят кодексининг 25,97-моддаси 2-қисмининг тегишли бандлари (Қасддан одам ўлдиришга суииқасд) ва 277-моддаси (Безорилик) билан прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатилиб, 30 нафар шахсларга нисбатан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси танланган.

Жиноят иши бўйича олиб борилаётган дастлабки тергов ҳаракатлари ва олинган тезкор маълумотларга кўра Ички ишлар бошқармаси,  Давлат ҳавфсизлик хизмати ҳамда прокуратура органлари ходимлари томонидан ҳамкорликда 14 февраль куни Қўқон шаҳрида шартли ном остида ўтказилган   “Тонг” тадбири давомида ишга алоқадор бўлиши мумкин бўлган 25 нафар шахслар аниқланиб, уларга нисбатан "маъмурий қамоқ" қўлланилган ва уларни ушбу ҳамда бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.            

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech