8 Апрел 2021 йил 37

Қўқон шаҳрида 3 нафар шахслар "гашиш" гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтида қўлга тушди

Қўқон шаҳри. 06 апрель куни ўтказилган тезкор тадбир давомида, А.Б., Ш.А ва Қ.Ш.лар бир гуруҳ бўлиб, Янги чорсу кўчасида “гашиш” гиёҳвандлик моддасини 100.000 сўм эвазига сотишган вақтида далилий ашё билан ушланишган.

Ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФMБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 3-қисми “б банди”(Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши кўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech