12 Сентябр 2021 йил 108

Фурқат туманида “Марихуана” гиёҳвандлик моддасини сақлаган шахс аниқланди

Фурқат тумани. 08 сентябрь куни туман ИИБ ЖҚБ ва ТЭҚКБ ходимлари хамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Тўрғай МФЙ ҳудудида яшовчи У.Л.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, ҳовлисида “марихуана” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech