20 Май 2022 йил 129

Фуқарони ИИВ Академиясига ўқишга олиб киришни ваъда қилиб, 1000 АҚШ доллари олган аёл қўлга тушди

Фарғона шаҳар.19 май куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ШХБ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси, ИИВ ШХХБ ЖИЭД ҳамда Фарғона вилояти ИИБ коррупцияга қарши курашиш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир давомида, 1980 й.т. М.Р исмли аёл муқаддам фирибгарлик жинояти содир этганлиги учун жазо ўтаб келаётганлигига қарамасдан Юксалиш кўчасида фуқаро Ғ.Х.ни 5.000 АҚШ доллари эвазига Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясига ўқишга олиб кириб қўйишини ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан олдиндан келишилган пуллардан 1.000 АҚШ долларини олаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан далилий ашёлар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech