30 Октябр 2020 йил 38

Фарғона вилоятида жиноят содир этиб яширинган шахслар қўлга олинди

30 октябрь куни Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” бандида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган З.И.ни Фарғона шаҳри ҳудудида қўлга олишди.

Шунингдек, 30 октябрь куни Бешариқ тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми ва 246-моддаси 2 қисми ва 223-моддаси 1 қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Р.К.ни Бешариқ тумани ҳудудида қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech