30 Июн 2020 йил 52

Фарғона вилояти ИИБ томонидан қидирувда бўлган шахслар ушланди

27 июль куни Фарғона вилояти ИИБ жиноят қидирув ходимлари Фарғона тумани ИИБдаги ҳамкасблари билан биргаликда Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган Н.А.ни қўлга олишди.

Шунингдек, 28 июль куни Фарғона шаҳар ИИО ФМБ жиноят қидирув бўлими ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган П.А.ни Олтиариқ тумани ҳудудида қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг.Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.


          Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech