29 Сентябр 2020 йил 317

Фарғона туманида терговдан яширинган шахс ушланди

28 сентябрь куни Фарғона тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 223-моддаси 2-қисмида (қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган Қ.И.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг.Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech