11 Январ 2021 йил 42

Фарғона туманида “Spark” русумли автомашинани танишига сотиб, берган ваъдасини бажармаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Фарғона тумани. 2020 йилнинг ноябрь ойида Олтиариқ МФЙ ҳудудида яшовчи Ў.И. таниши С.М.нинг ишончига кириб, номида бўлмаган “Spark” русумли автомашинани ўзига тегишли эканлиги ва номига расмийлаштириб беришини айтиб, 8.400 АҚШ доллари эвазига сотиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.  


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech