23 Октябр 2020 йил 51

Фарғона туманида хонадондан 7.000.000 сўмлик бир бош қорамолни ўғирлаган шахс қўлга тушди

Фарғона тумани. 20 сентябрь куни Истиқлол кўчасида яшовчи Қ.Э. ИИБга мурожаат қилиб, унда, 17 сентябрь куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, молхонасидан нархи 7.000.000 сўмлик бир бош қорамолини ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни П.А. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech