5 Сентябр 2020 йил 94

Фарғона туманида 2 бош қорамолларни сотиб олиб, қолган 25.800.000 сўм пулларни бермаган шахс жавобгарликка тортилди

Фарғона тумани.2020 йилнинг 11 август куни фуқаро Т.Х. Ёшларобод МФЙ ҳудудида жойлашган чорва моллар бозорида А.Х.нинг ишончига кириб, нархи 27.000.000 сўмлик икки бош қора молларини сотиб олишга келишиб, 100 АҚШ доллар миқдоридаги пулларини бериб, қолган 25.800.000 сўм пулларни бир кун муддатда беришини айтиб, қорамолни олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган қорамолларни бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сафлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech