27 Октябр 2020 йил 76

Фарғона шаҳрида вояга етмаган шахсни 200.000 сўм пулларини тортиб олган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Фарғона шаҳри. 26 октябрь куни фуқаро Х.Х. Маърифат кўчасида жойлашган ўйингоҳда вояга етмаган С.С.ни қўлида бўлган 200.000 сўм пулларини очиқдан-очиқ тортиб олиб ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боилмоқда.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech