30 Октябр 2020 йил 68

Фарғона шаҳрида Туркия давлатида ишлаб чиқарилган кийим-кечакларни 13.000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган аёл алданди

Фарғона шаҳри. 2019 йилнинг декабрь ойида Ю.М. ва Б.Х. исмли аёллар бир гуруҳ бўлиб, С.Х. исмли аёлнинг ишончига кириб, сотмоқчи бўлган Туркия давлатида ишлаб чиқарилган кийим-кечакларини 13.000 АҚШ доллари эвазига сотиб олишга келишиб, пулларни маҳсулотларни сотиб сўнг беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган маҳсулотларни бошқа шахсга сотиб юбориб пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш қилиш билан жазоланиши мумкин.  

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech