21 Ноябр 2020 йил 74

Фарғона шаҳрида танишини номига 3 млрд. сўм кредит олиб, ўз вақтида тўламай, алдаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Фарғона шаҳри. 2018 йилнинг июнь ойида фуқаро П.Н. таниши Ю.Б.нинг ишончига кириб, белгиланган муддатда кредит тўловларини тўлаб боришини айтиб, номида бўлган қурилиши битмаган бинони гаровга қўйиб, банкдан 3 млрд. 600 минг сўм кредит пулларни олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФMБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш қилиш билан жазоланиши мумкин.  

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech