1 Май 2021 йил 63

Фарғона шаҳрида собиқ қайнонасининг автомашинасини олиб қочган шахс қўлга олинди

Фарғона шаҳри. 29 апрель куни соат 09:00 ларда А.И. Марғилон кўчасида эшиклари қулфланмаган ҳолда қаровсиз қолдирилган собиқ қайнонаси Э.Ў. исмли аёлга тегишли “Нексия-3” русумли автомашинасини калитини қўлидан тортиб олиб, автомашинани олиб қочиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми  (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йил йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech