1 Октябр 2020 йил 65

Фарғона шаҳрида “Nexia” автомашинасини сотиб олган шахсга жиноят иши қўзғатилди  

 

Фарғона шаҳри.2020 йил 03 февраль куни фуқаро И.Б. Қўқон кўчасида таниши Х.А.нинг  ишончига кириб, 9.800 АҚШ доллари эвазига “Nexia” русумли автомашинасини сотиб олишга келишиб, 3.000 АҚШ доллари пулларини бериб автомашинани олиб кетиб, қолган 6.000 АҚШ доллар пулларини олиб келиб беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган автомашинани бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, И.Б.га нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш қилиш билан жазоланиши мумкин.  

 Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech