28 Июл 2020 йил 74

Фарғона шаҳрида “Jentra” автомашина ҳайдовчиси велосипедчини уриб юборди

Фарғона шаҳри. 28 июнь куни Заргарлик кўчасида яшовчи М.Н. бошқарувидаги “Jentra” русумли автомашинасини Янги аср кўчасида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини велосипедда кесиб ўтаётган Т.Ш.ни уриб юбориши оқибатида Т.Ш. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар!

Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл қоидаси умр фойдаси эканлигини эсдан чиқарманг. Қоидабузарлик аянчли якун топиши  мумкин. 

                   
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech