8 Сентябр 2020 йил 111

Фарғона шаҳрида ижарадаги “Lasetti” автомашинасини гўё ўзига тегишли эканлигини айтиб, сотиб юборган шахс қамоққа олинди

Фарғона шаҳри. 2019 йилнинг август ойида фуқаро Ш.А. Ғ.Т.нинг ишончига кириб, “Lasetti” русумли автомашинасини ижара асосида вақтинча бошқариш учун олиб, алдов йўли билан қўлга киритган автомашинани 12.500 АҚШ доллари эвазига Ф.М.га сотиб, ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” (фирибгарлик) банди билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech