17 Сентябр 2020 йил 54

Фарғона шаҳрида фирибгарлик жиноятини содир этиб, қидирувда юрган шахс қўлга олинди

16 сентябрь куни Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ва вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ 1-баталъон 2-ортяд ходимлари ҳамкорликда Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” бандида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган  Ж.Р.ни Фарғона шаҳри ҳудудида қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг.Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech