7 Апрел 2021 йил 33

Фарғона шаҳрида 2 эркак аёлнинг уяли телефон аппарати ва пулларини тортиб олишди

Фарғона шаҳри. 06 апрель куни Ш.С. ва А.Ж.лар бир гуруҳ бўлишиб, таниши И.Г. исмли аёлни Жўйдам МФЙ ҳудудидаги фермер хўжалиги дала майдонига олиб бориб, ёнида бўлган катмонидан 100 АҚШ доллари 900.000 сўм пуллари, нархи 1.500.000 сўмлик “Red Mi 8” ва “Nokia-3310” русумли уяли телефон аппаратларини очиқдан-очиқ тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинишган.

Мазкур ҳолат юзасидан уларга нисбатан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “в” бандлари (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech