12 Январ 2022 йил 85

Фарғона шаҳрида киссавурликка қўл урган аёлга жиноят иши қўзғатилди

 

Фарғона шаҳри. 06 январь куни К.К исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 02 январь куни номаълум шахс шаҳар марказида қатновчи “Дамас” русумли автомашинада чўнтагида бўлган нархи 1.500.000 сўмлик “ОРРО” русумли телефон аппаратини киссавурлик йўли билан яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “а” банди (киссавурлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.С содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech