29 Сентябр 2021 йил 41

Фарғона шаҳрида фуқародан қарз олиб ваъдасини бажармаган шахс фош бўлди

Фарғона шаҳри. 01 август куни фуқаро Х.Ж ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг март ойида номаълум шахс ишончига кириб, вақтинча фойдаланиб, сўнг қайтариб бериш шарти билан 5.800 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.А. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech