27 Сентябр 2021 йил 40

Фарғона шаҳрида 300 АҚШ долларини айрибошлашга келишиб айтилган суммани бермаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Фарғона шаҳри. 20 сентябрь куни фуқаро Ю.Х ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг 24 август куни номаълум шахс шаҳар марказида ишончига кириб, алдов йўли билан 300 АҚШ долларини 3.200.000 сўмга айрибошлашга келишиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан 2.600.000 сўм пулларни бериб қолган 600.000 сўм пулларни қўлга киритганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлми томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Д.Х содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech