27 Сентябр 2021 йил 38

Фарғона шаҳрида 2 нафар шахсга ускуна сотган фуқаро пулларига алданди

Фарғона шаҳри. 2021 йилнинг 19 сентябрь куни фуқаро Ў.И ИИБга мурожаат қилиб, унда 2019 йил декабрь ойида икки нафар номаълум шахслар ўзига тегишли бўлган Қурувчилар кўчасида жойлашган ишлаб чиқариш цехидан унга тегишли бўлган майдалагич ускунасини пулларини бир кун ичида олиб келиб беришини айтиб, 11.600 АҚШ долларига келишиб сотиб олишиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган ускуна аппаратини олиб кетиб юборишганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни С.Б содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech