9 Феврал 2021 йил 273

Ёзёвон туманида “Сobalt” ва “LADA LARGUS” автомашинари тўқнашди.Қурбонлар бор

Ёзёвон тумани. 08 февраль куни фуқаро М.У. “Сobalt” русумли автомашинасини Янгибўстон маҳалласи ҳудудида бошқариб кетаётиб, йўлнинг қарама-қарши бўлагига ўтиб кетиб, ушбу йўлда  ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи Б.Ф. бошқарувидаги “LADA LARGUS” русумли автомашинаси билан тўқнашиб кетиши оқибатида, “Сobalt” ҳайдовчиси М.У. ҳодиса жойида вафот этган. “LADA LARGUS” автомашинасида бўлган йўловчи чет эл фуқароси К.М. тан жароҳати олиб шифохонада вафот этган.

Шунингдек, “Сobalt” автомашинасидаги йўловчилар А.Б., К.Ж., “LADA LARGUS” автомашинаси ҳайдовчиси Б.С. тан жароҳати олишиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар!

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш қилиш билан жазоланиши мумкин.  

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech