12 Июн 2020 йил 463

Ёзёвон туманида “Isuzu” ва “Damas” тўқнашуви фожеали якун топди

Ёзёвон тумани. 10 июнь куни фуқаро М.И. бошқарувидаги “Isuzu” русумли  юк автомашинасини Янгиобод МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, йўлни ўнг четида тўхтаб турган Х.Д. бошқарувидаги “Damas” русумли автомашина билан тўқнашув содир этиши оқибатида “Damas” ҳайдовчиси Х.Д. тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси  2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл қоидаси умр фойдаси эканлигини эсдан чиқарманг. Қоидабузарлик аянчли якун топиши мумкин.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech