26 Сентябр 2020 йил 123

Ёзёвон тумани “Nexia” автомашинаси “ТТЗ” русумли трактор билан тўқнашиши оқибатида бир нафар фуқаро вафот этди

Ёзёвон тумани. 25 сентябрь куни Қ.Ё. бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашинасини Қатортол МФЙ ҳудудида бошкариб кетаётиб, ўзидан олдинда ҳаракатланиб бораётган Х.Ш. бошқарувидаги “ТТЗ” русумли тракторнинг прицепига урилиши оқибатида, “Nexia” автомашинасида бўлган йўловчи И.Ш. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Шунингдек, хайдовчиси “Nexia” русумли автомашинаси Қ.Ё. ва йўловчилар М.М. ҳамда У.Т.лар тан жароҳати олиб,  шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар!

Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл қоидаси умр фойдаси эканлигини эсдан чиқарманг. Қоидабузарлик аянчли якун топиши  мумкин. 

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech