22 Май 2020 йил 69

Данғарада “Каннабис” гиёҳвандлик ўсимлигини етиштираётган шахс аниқланди

Данғара тумани. 18 май куни ўтказилган тезкор тадбир давомида Қияли-қўрғонча  маҳалласи ҳудудида яшовчи З.У.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда,  томорқасида 49 туп “Каннабис” ўсимликларини парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.      

Ҳолат юзасидан Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.

 

                                Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech