9 Апрел 2021 йил 200

Данғара туманида “Lasetti” автомашина ҳайдовчиси велосипедчини уриб юборди

Данғара тумани. 08 апрель куни фуқаро Н.Ё. “Lasetti” русумли автомашинасини Тошкент кўчасида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини велосипедда кесиб ўтаётган А.Б.ни уриб юбориши оқибатида, велосипедчи А.Б. тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар!

Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг.Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик орқали ўзингиз ва бошқалар соғлиғига шикаст етказишингиз мумкинлигини эсдан чиқарманг.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech