3 Май 2021 йил 226

Бувайда туманида “Nexia-2” автомашинаси билан Электро скутер тўқнашиши оқибатида вояга етмаган йўловчи ҳаётдан бевақт кўз юмди

Бувайда тумани. 01 май куни фуқаро Қ.А. “Nexia-2” русумли  автомашинасини Ўртақўнғирот қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган электро скутер билан тўқнашиши оқибатида, скутер йўловчилари вояга етмаган Н.Р. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган ҳамда Ғ.А. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақириб, йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинмаса, кўнгилсиз ҳолатлар содир бўлиши мумкинлигини унутманг!

               
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech