7 Сентябр 2020 йил 139

Бешариқ туманида “Damаs” автомашина ҳайдовчиси фуқарони уриб юборди.Қурбон бор

Бешариқ тумани.30 август куни фуқаро Ю.Х. бошқарувидаги “Damаs” русумли  автомашинасини Янги Ҳаёт МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини велосипедда кесиб ўтаётган велосипедчи Т.Ё.ни уриб юбориши оқибатида Т.Ё. тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар!

Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.

                  
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech