16 Июл 2020 йил 108

Бағдод туманида автомашиналар тўқнашиши оқибатида бир нафар ҳайдовчи тан жароҳати олди

Бағдод тумани.15 июнь куни Б.Қ. бошқарувидаги “Matiz” русумли автомашинасини Муқимий МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Қ.М. бошқарувидаги “Damas”  русумли автомашинаси билан тўқнашув содир қилиши оқибатида “Damas” ҳайдовчиси Қ.М. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик орқали ўзингиз ва бошқалар соғлиғига шикаст етказишингиз мумкинлигини эсдан чиқарманг. 


                               Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech