1 Апрел 2020 йил 442

Карантин қоидасини бузиб, ички ишлар органлари ходимларининг хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатган аёл қамоққа олинди

Карантин қоидалари жорий қилинган ҳозирги шароитда фуқароларимиз вазиятни тўғри тушуниб, карантин қоидаларига риоя қилиб, жорий қилинган чекловларга оғишмасдан амал қилиб келишмоқда.

Баъзи бир шахслар эса карантин қоидаларини менсимасдан, уларга амал қилмасдан, вазиятга нотўғри баҳо бериб, ички ишлар органлари ходимлари талабларига бўйсунмаслик ҳақида уйдирмалар тарқатаётган шахслар ҳам учраб турибди.

Фарғона шаҳрида яшовчи Х.М. 29 март куни Фарғона шаҳар деҳқон бозорида карантин қоидаларига риоя қилмасдан, жамоат жойларида ниқоб тақиб юрмагани етмагандек, бозорда бақир-чақир қилиб, тўпланган одамларни ўзига жалб қилиб, ўз вазифасини бажариб, картошка сотилаётган жойда фуқароларга тушунтириш бераётган ички ишлар органлари ходимларининг хизмат бурчларини бажаришга қаршилик қилиб, уларни талабларини бажармасликка омма олдида даъват қилиб, оммавий тартибсизлик  келтириб чиқаришга ҳаракат қилган. 

Ҳуқуқбузарга нисбатан тўплан ҳужжатлар 30.03.2020 йилда Фарғона шаҳар маъмурий суди томонидан кўриб чиқилиб, Х.М. маъмурий жавобгарлик тўғрисида кодекснинг 54 ва 195-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, беш сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. 

Ҳурматли фуқаролар! Каринтин қоидаларига амал қилинг. Ички ишлар, миллий гвардия, мудофаа ва бошқа ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар ходимларининг қонуний талабларини бажаринг. Соғлиқни сақлаш ва санитания эпидимологик осойишталик органлари тавсияларига амал қилинг.

Ҳозирги мураккаб вазият ҳар биримиздан оғирлик ва босиқликни талаб қилади.      


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати   

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech