3 Август 2020 йил 106

Ўзбекистон туманида “марихуанна” гиёҳвандлик моддасини хонадонида сақлаб келаётган шахс аниқланди

Ўзбекистон тумани. 19 июль куни ўтказилган тезкор тадбир давомида, Учбилак МФЙ ҳудудида яшовчи Қ.Б.ни яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, яшаш хонадони молхонасидаги хум ичида 2 дона целлофан пакетга қадоқланган “марихуанна” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми  “а” банди билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. 

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача  озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech