12 Сентябр 2020 йил 120

Қува туманида “Маtiz” автомашина ҳайдовчисининг эътиборсизлиги сабаб велосипедчи ҳалок бўлди

Қува тумани. 11 сентябрь куни фуқаро Қ.Ф. бошқарувидаги “Маtiz” автомашинасини Ровот кўчасида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини велосипедда кесиб ўтаётган А.А.ни уриб юбориши оқибатида, А.А. тан жароҳати олиб ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар!

Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл қоидаси умр фойдаси эканлигини эсдан чиқарманг. Қоидабузарлик аянчли якун топиши  мумкин. 

                  
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech