23 Феврал 2021 йил 151

Қува тумани ИИБ ходимлари томонидан “оғуфурушлар” қўлга олинди

 

Қува тумани. 19 февраль куни туман ИИБ ТЭҚКБ ҳамда ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро Я.А. ва  вояга етмаган Б.С.лар бир гуруҳ бўлиб, Қалинпўстин кўчасида 200.000 сўм эвазига “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сотган вақтида далилий ашё билан ушланди.

Ҳолат юзасидан Қува тумани  ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши кўзғатилиб, уларга нисбатан суд томонидан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. 

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech