22 Сентябр 2020 йил 212

Қўқон шаҳрида “Treker” автомашинасини олиб қочган шахсларга жиноят иши қўзғатилди

Қўқон шаҳри. 19 сентябрь куни М.В. исмли эркак ва Д.Т. исмли аёл бир гуруҳ бўлиб, А.Навоий мавзеси 62-сонли кўп қаватли уй олдидан М.А.га тегишли “TRECKER” русумли автомашинасини олиб қочиб ҳодиса жойидан яширинган.

Олиб борилган тадбирлар давомиди Қўқон шаҳар, А.Навоий мавзеси 90-сонли кўп қаватли уйлар ёнидан автомашина соз холда давлат рақамлари автомашина юкхонасидан топилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми “б” банди (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, М.В.га нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech