22 Феврал 2021 йил 47

Тошлоқ туманида бильярд доскасини олиб беришини ваъда қилиб, алдов йўли билан 6.222.000 сўм пулларни қўлга киритди

Тошлоқ тумани. 2020 йилнинг 11 ноябрь куни фуқаро У.Б. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2020 йилнинг октябрь ойида номаълум шахс ишончига кириб, бильярд доскаси олиб беришини ваъда қилиб, ундан 6.222.000 сўм пулларни олиб, алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни фуқаро Т.С.ни содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.  

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech