16 Сентябр 2020 йил 117

Олтиариқ туманида фуқаро узум боғида “Каннабис” гиёҳвандлик ўсимликларини етиштираётганлиги аниқланди

Олтиариқ тумани. 2020 йилнинг 11 сентябрь куни ўтказилган тезкор тадбир давомида Қўрғонча МФЙ ҳудудида яшовчи П.Ш.ни узум боғини холислар иштирокида кўздан кечирилганда, 13 туп “Каннабис” гиёҳвандлик ўсимликларини етиштираётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech