29 Апрел 2021 йил 70

Олтиариқ туманида “Damas” русумли автомашина ҳайдовчиси уриб юборган вояга етмаган қиз шифохонада вафот этди

 

Олтиариқ тумани. 27 апрель куни фуқаро М.Ф. “Damas” русумли атомашинасини  Тинчликобод кўчасида бошқариб, қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган вояга етмаган Б.М. исмли қизни уриб юбориши оқибатида, вояга етмаган Б.М. исмли қизалоқ тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақириб, йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинмаса, кўнгилсиз ҳолатлар содир бўлиши мумкинлигини унутманг!

               
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech