23 Феврал 2021 йил 69

Фарғона вилоятида 3 нафар қидирувдаги шахслар қўлга олинди

21 февраль куни Фарғона вилояти ИИБ биринчи минтақа ППХ 1-баталъон 3-отряд ходимлари Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисмида (безорилик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган А.И.ни Фарғона шаҳри ҳудудида қўлга олишди.

Шунингдек, Қувасой шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган А.Х.ни Фарғона шаҳри ҳудудида қўлга олишди.

Бундан ташқари, Қува тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган У.Ф.ни Фарғона шаҳри ҳудудида қўлга олишди.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech